Савдо фаолиятига раҳнамолик қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Хавфсизлик 29 ноябр 2021 436

    Тошкент вилоятида фуқародан савдо фаолиятига раҳнамолик қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди, дея хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти расмий Telegram-каналида.

    Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Э. фуқаро Ш.дан туман ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига тегишли бўлган пиёдалар йўлагини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 13 ой муддатга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ажратиб бериш ҳамда ушбу вақт давомида текширувчиларга раҳнамолик қилиш эвазига 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates