Сайлов – келажак кўзгуси

    Сайлов 3 ноябр 2021 3454

    2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтган Президент сайловлари халқимизни эртанги кунига бефарқ эмаслигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.

    Номзодлар томонидан жойларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари кўтаринки руҳда олиб борилди. Шу боис, ҳар бир номзоднинг сайловолди дастури чуқур ўрганилиб, фуқаролар ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бериш тенг имкони яралди. Бу эса Ўзбекистоннинг ташқи имижига жуда ижобий таъсир этмай қўймайди. Ҳар бир номзоднинг асл мақсади мамлакатни барча соҳада ривожлантириш, халқ фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгандир. Ушбу сайловда давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, юртимизнинг хорижий ваколатхоналари ходимлари ҳамда мамлакатимиз ва хорижий университетлар филиаллари ходимлари фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.

    Албатта, бу масъулиятли жараёнда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни мувофиқлаштириб борган барча даражадаги сайлов комиссияларининг иши янада фаоллашиб, ушбу тадбир кўтаринки руҳда халқимиз томонидан кутиб олинди.

    Жумладан, ушбу сиёсий тадбирга Тошкент шаҳридаги Аджу университетида ҳам жиддий тайёргарлик кўрилди. Университетда таълим олаётган талабаларнинг 703 нафари сайловда иштирок этди. Сайловчи талабаларнинг аксарияти биринчи маротаба овоз бераётганини инобатга олган ҳолда «Ёш сайловчилар ҳафталиги» тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида ҳар бир академик гуруҳда сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти тушунтиришга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди.

    «Мен сайловга тайёрман» мавзусида иншолар танлови ва «Мен овоз бердим, сизчи» мавзусида фото ва селфилар танлови ўтказилди. Бундай тадбир ва танловлар талабаларнинг сайловга бўлган янада қизиқишини орттириб, ёшлар қалбидаги ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаб, улар томонидан муҳим сиёсий кунни — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини байрам руҳида кутиб олинишига хизмат қилди.

    Юртимизни ҳар соҳада ривожланишида ҳар биримиз ўзимизнинг ҳиссамизни қўшиб яшашимиз ҳам қарз, ҳам фарз деб ўйлайман. Зеро, буюк давлатни барпо этишда ҳар биримиздан чуқур билим юртга садоқат бўлиши зарур. Ана шундагина биз кўзлаган улуғ мақсадларга эриша оламиз.

    Шу ўринда сайловда ғалаба қозонган Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновични эришган юксак ғалабаси билан жамоамиз номидан чин юракдан табриклаймиз. Шуни ишонч билан айтамизки, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг барча аҳил жамоаси «Янги Ўзбекистон стратегияси» ривожланиш дастури доирасида садоқат билан меҳнат қилади.

    Г. Муратов,

    Аджу университети ректори.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates