Сайлов қонунчилиги такомиллашмоқда

    Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан эндиликда чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари бевосита турган ҳудуди бўйича ҳам овоз бериши мумкин.

    Сайлов кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра (56-1-модда. Чет давлатларда сайловчининг турган жойида овоз бериши), чет давлатларда сайловчилар зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш даврида сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкин.

    Бунда, дипломатик ваколатхона ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда сайловчиларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.

    Одатда, сайловларда элчихонага яқин ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларгина овоз беришга боришарди. Масалан, биргина Нагоядаги ўзбеклар Токиога (элчихонага) бориб келишлари учун камида 200$ лик йўл харажатини қоплашга тўғри келарди. Айнан шунинг учун ҳам Токиодан узоқдаги фуқароларнинг аксарияти сайловда қатнаша олишмаган.

    Шу нуқтаи назардан, киритилаётган ўзгартиш элчихонадан узоқроқ ҳудудларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун енгиллик бўлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates