Сайёр давлат хизматларидан аҳоли ва тадбиркорлар мамнун

    Мамлакатимизда 20 январ 2023 879

    Сирдарё вилоятида ўтган 2022 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 320 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 281 минг 73 таси бевосита марказларда амалга оширилди.

    Энг кўп давлат хизматлари Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилди. Жумладан, Гулистон шаҳрида 76 минг 751 та, Сирдарё туманида 36 минг 630 та, Гулистон тумани ДХМда эса 31 минг 80 та давлат хизматлари кўрсатилди.

    Шунингдек, ўтган йилда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 8 минг 391 тани ташкил этган бўлса, шундан 365 таси марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда давлат рўйхатидан ўтган.

    30 мингга яқин фуқаро хизматлардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали фойдаланди.

    Вилоятнинг олис, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида 38 минг 723 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

    Жорий йилда ҳам фуқаро эътибор марказида тамойили асосида аҳоли ва тадбиркорларга максимал қулайлик яратиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Хусусан, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Солиқ бошқармаси ўртасида ҳамкорлик режаси тасдиқланиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди.

    Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ, Сирдарё вилоятида дастлабки тадбирлар бошлаб юборилди. «Биз ўзимиз келдик» лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази ва солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар деҳқон бозори, Эски деҳқон бозори ҳамда «Обод юрт» маҳалласида жойлашган бозор ҳудудида ўтказилган сайёр давлат хизматлари ана шулар жумласидандир. Сайёр хизмат кўрсатиш давомида 18 нафар фуқаролар якка тартибда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    — Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаман, — дейди ёш тадбиркор О.Жамолов. — Албатта, бугун аҳолининг ушбу хизматга талаби катта. Давлат хизматлари марказининг сайёр хизматидан фойдаланиб, якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим, энди аҳолига қонуний ва сифатли хизмат кўрсатаман.

    Албатта, сайёр хизматлар орқали аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш баробарида фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олди олиняпти. Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган сайёр хизматлар давомида фуқароларга 27 та фаолият турлари бўйича давлат хизматлари кўрсатилди, шунингдек 42 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

    Бир сўз билан айтганда, ушбу сайёр хизматлардан аҳоли мамнун. Боиси ҳозирги совуқ об-ҳаво шароитида бу халқимиз учун янада қулайлик яратди, боз устига уларнинг вақти ва нақди тежалди.

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates