Сайёрадаги энг бой одам ўз кемасида космосга чиқади

    Amazon асосчиси ва дунёдаги энг бой одам Жефф Безос ўзининг Blue Origin компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Нью Шепард” космик кемасида биринчи марта суборбитал парвозини бошлайди.

    ВВС маълумотига кўра, кемада Безосдан ташқари унинг укаси Марк, авиакосмик саноатининг фахрийси, космик парвоз бўйича биринчи аёл ўқитувчи, 82 ёшли Уолли Фанк ва Голландиядан келган 18 ёшли талаба Оливье Деймен бўлади.

    Безос бу парвозни узоқ вақт режалаштирган эди. Aгар ҳаммаси яхши ўтса, у ўз компанияси кемасида стратосфера чегарасига учган иккинчи “космик миллиардер” бўлади.

    Британиялик тадбиркор Ричард Брэнсон 11 июль куни ўз кемасида космосга биринчи бўлиб учган эди.

    Безоснинг парвози атиги 11 дақиқа давом этади. Капсулани экипаж билан ракета ташувчисидан 40 километр баландликда ажратгандан сўнг, у яна тахминан 105 километр баландликка кўтарилади, бир неча дақиқа давомида тортиш кучи бўлмаган ҳудудда қолади ва кейин парашют билан тушади.

    Безоснинг ўзи ракета ва кема хавфсизлиги, шунингдек фавқулодда вазиятларда қутқариш тизимига шунчалик ишонадики, экипаж аъзолари космосга скафандрсиз, фақат Blue Origin компаниясининг маркали парвоз костюмларида чиқишади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates