Янги ҳукумат раҳбарининг биринчи вазифаси “парламентда вакиллик қилаётган сиёсий кучлар билан маслаҳатлашувлар” бўлади, деб ёзди Figaro. Лекорню парламент аъзоларини бюджетни тезда қабул қилиш ва “келгуси ойларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган келишувларга эришиш” зарурлигига ишонтириши керак.
Янги ҳукумат фақат Лекорню сиёсий партиялар билан маслаҳатлашганидан кейин тайинланади.
Дастлаб Лекорню Франсуа Байру истеъфога чиққанидан кейин Бош вазир бўлиш учун фаворит ҳисобланган.
Себастьян Лекорню Эммануэль Макрон ҳокимият тепасига келганидан бери еттинчи, сўнгги уч йил ичида эса бешинчи бош вазир бўлди, деб хабар берди rg.ru.








