Семиришга қарши дори воситаси никотинга бўлган қарамликни енгишда самарали экани аниқланди

    Копенгаген университети олимлари семизлик ва қанли диабетга қарши дори воситаси – лираглутид никотинга бўлган қарамликни енгишда самарали эканини аниқлашди.

    Олимлар сичқонлар устида ўтказилган тадқиқотда иккита иштаҳа ингибитори: лираглутиднинг таркибий қисми бўлган GLP-1 ва никотинни ўрганишди. Маълумки, никотин энергия сарфини оширади ва бу моддани истеъмол қилишни тўхтатган кўплаб одамлар кейинчалик семиради.

    Маълум бўлишича, GLP-1 ва никотиннинг комбинацияси организмга иккита бирикманинг ҳар бирига қараганда кўпроқ таъсир қилади. Бунинг сабаби шундаки, иккита дори миянинг муайян қисмларида бир хил нейронларга таъсир қилади. GLP-1 нафақат озиқ-овқат истеъмолини камайтиради, балки танадан камроқ дофамин чиқарилишига олиб келади ва никотинга бўлган иштиёқни камайтиради, деб хабар беради lenta.ru.