Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ва бепул тиббий кўрик ташкил этилди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Р.Каримова ташаббуси билан жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Хоразм вилояти Хозарасп тумани «Боғдор» маҳалласида бўш иш ўринлари ярмаркаси ва бепул тиббий кўрик ўтказилди.

    «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва «Темир дафтар»да бўлган эҳтиёжманд оилалар вакиллари УТТ, ЭКГ, невролог, педиатр, гинеколог, уролог, терапевт, кардиолог, лор шифокорларидан бепул тиббий кўрикдан ўтишди.

    Ярмаркада эса туманда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди. Аҳамиятлиси, мазкур тадбирда тумандаги 120 нафар ёшлар иш билан таъминланишига эришилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates