Сенат Раиси АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси делегацияси билан учрашди

    2020 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Болер бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

    Қайд этилганидек, сўнгги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар динамикасида сезиларли фаоллик кузатилди. Бунга кўп жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ, конструктив ва прагматик ташқи сиёсати ёрдам берди.

    Бундан ташқари, парламентлараро алоқаларга катта аҳамият берилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон-АҚШ парламент ҳамкорлик гуруҳи, АҚШ Конгрессининг “Ўзбекистон бўйича Кокус” ўртасида мулоқотни давом эттириш, демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича конструктив мулоқотни янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашилди.

    АҚШ билан икки томонлама муносабатларда савдо-иқтисодий, молиявий, инвестиция ва замонавий технология йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашувда “Doing business 2020” йиллик рейтингида Ўзбекистон энг юқори кўрсаткични кўрсатган йигирмата мамлакат қаторига киргани эътироф этилди.

    Сенат фаолияти ва парламентдаги аёлларнинг ўрни, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш масалалари бўйича кўрилаётган чоралар борасида ҳам сўз юритилди.

    Шу билан бирга, АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари, мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши кураш масалалари ва бу борада биргаликда ишлаш истиқболларига урғу берилди.

    Бундан ташқари, бир қатор қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан ўзаро таклифлар билдирилди.

    Жумладан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишда парламентнинг ролини янада ошириш мақсадида парламентаризмни қўллаб-қувватлаш, парламент аъзолари ва ходимларининг АҚШ тажрибасини ўрганиш учун АҚШ Конгрессида амалиёт ўташи, Ўзбекистонда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёллар учун инновацион технологиялардан фойдаланиш, қишлоқ жойларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, аёлларга нисбатан зўравонликка қарши чораларни амалга ошириш ҳамда одам савдосига қарши кураши бўйича таклифлар билдирилди.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates