Сенат Раиси БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

    Жорий йил 12 майда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори в.б. Рита Консуело Фатима Видал Брюсни қабул қилди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакат Президенти томонидан халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича илгари сурилган ташаббуслар БМТ томонидан қўллаб-қувватланяпти. Бу ўз навбатида, ушбу нуфузли тузилма билан муносабатлар изчиллик касб этаётганини англатади.

    Сенат Раиси Ўзбекистон БМТ ва унинг мамлакатимизда фаолият юритаётган ихтисослашган агентликлари ва муассасалари билан конструктив ва ишончли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, айниқса сиёсий мулоқот фаоллашгани, буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги беш йил давомида БМТ Бош Ассамблеясининг 72, 75 ва 76-сессияларининг умумий муҳокамаларидаги иштирокидан ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Шу муносабат билан БМТ тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, хотин-қизларнинг фаоллигини кучайтириш, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаш муҳим эканлигини алоҳида қайд этди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасида самарали ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Парламент комиссияси томонидан Барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар бажарилиши бўйича ҳукуматнинг фаолияти юзасидан мунтазам назорат олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.

    Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон ўзининг иккинчи ихтиёрий миллий маърузасини тақдим этиши, уни тайёрлаш ва парламентда ўтказиладиган муҳокамалар хусусида фикр юритилди.

    Ўз навбатида, Консуело Видал Брюс самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолади. Мамлакатимизнинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлаб, БРМга эришишда парламентнинг ўрни муҳимлигини ва бу борада мунтазам равишда мулоқотни йўлга қўйиш ҳар жиҳатдан самарали эканини қайд этди. Шунингдек, БМТ Ўзбекистон учун манфаатли бўлган йўналишлар бўйича кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

    Дўстона руҳда кечган учрашув якунида тизимли мулоқотни давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, умуман ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates