баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Сенат раиси Тошлоқ туманида

    Долзарб 29 апрел 2021 200

    Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тошлоқ туманидаги учрашувларни шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида қуриб битказилган Ҳунармандлар маркази фаолияти билан танишишдан бошлади.

    Маълумки, тошлоқликлар азалдан чорҳунар бўлиб, ҳунармандчилик анъаналари қадриабад мерос сифатида авлодан-авлодга ўтишини таъминлаб келмоқдалар.

    Ҳунармандчилик марказида бахмал, атлас-адрас, гилам тўқиш, чеварчилик фаолияти йўлга қўйилиб, асосан “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ишга жалб этилди. Айни пайтда 300 та иш ўрни яратилган марказда яқинда истиқболда янги бизнес-лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши натижасида қўшимча иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.

    Гулзода Маматова 15 йиллик тажрибага эга тажрибали ҳунарманд. Бугун у марказда “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларга ҳунар ўргатмоқда.

    – Яқинда “Ишга марҳамат” мономарказида ўқув курсини тамомлаб, махсус сертификатга эга бўлдим ва марказга ишга жойлашдим,-дейди Ўлмасхон Наврўзова. – Бу ерда етарли тажрибага эга бўлгач, тадбиркорлик фаолияти билан мустақил равишда шуғулланишни мақсад қилганман.

    Заркент қишлоғи туманнинг энг файзли гўшаларидан бири бўлиб, кейинги йилларда хусусий ва кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик жадал ривожланяпти. Заркентликлар томорқадан фойдаланиш борасида ҳам жуда миришкор ҳисобланади.

    Ўтган йили Заркентда ўз фаолиятини бошлаган “MarTash spesodejda”, “Sarvinoz Mashhura Shod Dil” МЧЖларида юз нафардан зиёд хотин-қизлар иш билан таъминланган. Танзила Норбоева корхонада ишловчи аёллар билан яқиндан танишиб, ишларига ривож, оилавий бахт тилади. Шунингдек, 2-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашув ҳам жуда мароқли ўтди.

    Тошлоқ тумани ҳокимлигида маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида ҳаётий муаммо ва масалаларни ҳал этиш, айни жараёнда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    Ботир Мадиёров,

    Шоҳсултон Тўхтаматов.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates