Сенат Раиси Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди

    2021 йил 13 июлда Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

    Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    О. Бекар Ўзбекистонда Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга юқори баҳо берди.

    Томонлар парламентлараро мулоқотни ривожлантириш Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб чиқишга, хусусан олий даражадаги ташрифлар давомида савдо-иқтисодий, инвестициавий ва технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни амалга оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

    Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates