Сенат Раиси Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори билан учрашди

    Женева шаҳрида Халқаро меҳнат ташкилотининг 113-сессияси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат мобайнида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, амалга оширилаётган қатор муҳим ташаббуслар ва лойиҳалар муҳокама этилди.

    Жумладан, ҳар йили ижтимоий меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа йўналишларда ХМТ билан имзоланаётган келишувлар изчил амалга оширилаётгани қайд этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда “Стратегия – 2030” доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар ХМТнинг устувор йўналишлари ва тамойиллари билан тўла уйғун экани таъкидланди.

    Шунингдек, учрашувда муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурининг амалга оширилиши бўйича фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенат матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates