Учрашувда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари туфайли Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилгани ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик мустаҳкамлангани алоҳида таъкидланди.
О. Бекар Ўзбекистонда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга юқори баҳо берди ҳамда ўзининг фаолият давридаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокидан мамнун эканлигини билдирди.
Суҳбат давомида парламентарлараро алоқаларнинг кўлами кенгайгани, дўстлик гуруҳлари ҳамда ҳудудлараро муносабатларнинг фаоллашганига ҳам тўхталиб ўтилди.
Парламентлараро мулоқотни ривожлантириш савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга оширишга хизмат қилиши қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.