Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди, бунда парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, «Япония – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, парламент қўмиталари ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва ҳудудий вакиллик органлари фаолияти соҳаларида тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.