Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 2022 йил 8 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, шу йил 5 июль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Сенатнинг йигирма саккизинчи ялпи мажлисини 2022 йил 8 июль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлис доирасида бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

    “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш режалаштирилган.

    Шунингдек, сенаторлар дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан ҳамда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровларини юбориш масалалари муҳокама қилинади.

    Ялпи мажлисда экспорт ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш ва унинг номенклатурасини диверсификациялаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мамлакатимизда газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳолати, шунингдек, ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилади.

    Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини ҳам тасдиқлаш назарда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates