Лого Лого-пв-уз

    Сенатор сабаб вочахликлар электр токига эришишди

    Жорий йилнинг август ойида Сенат сайти сенатор А.Сангинов кўмаги билан Сариосиёнинг олис Вочах қишлоғида электрлаштириш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида хабар берганди.

    Мазкур жараён шу йилнинг апрель ойида Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдуғани Сангиновнинг Сариосиё тумани маҳалла фаоллари билан ўтказган учрашувида, Вочах қишлоғида истиқомат қилаётган 120 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатидан сўнг бошланган эди.

    Олиб борилган тезкор ва самарали ишлар натижасида навбатдаги қиш мавсуми аввалида Вочах қишлоғи аҳолиси электр энергияси билан таъминланди.

    Айтиш жоиз, мазкур муаммо сенатор назорати остида ҳомийлик асосида ҳал этилди. Бунда тоғда ишлайдиган махсус техникалар ва мутахассислар ёрдамида 100 дона махсус темир устун ва электр тармоғи учун 18 000 метр АС-25 сим ҳамда бир дона 160 кВ трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилди.

    Энди вочахликлар хонадони ҳам электр токи ёрдамида ёритиладиган бўлди.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates