Сентоб қишлоғида меҳмон уйлари 11 тага кўпайди

    Ижтимоий ҳаёт 25 май 2021 2182

    Навоий вилоятида шундай масканлар борки, уларга туризм қишлоғи деб расман таъриф берилмасада, табиати ва хорижликларга яратилган имконияти билан туристик манзил сифатида аллақачон ном чиқарган.

    Бу қишлоқ ҳатто рекламага ҳам муҳтож эмас. Бир келган сайёҳ дунёнинг нариги бурчагидан ҳам табиат неъмати ва гўзаллигига маҳлиё бўлиб қайта қайта ташриф буюраверади. Бугун қишлоқда 2 та хостел ва 10 та меҳмон уйи мавжуд.

    ДХА Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Нурота тумани Давлат хизматлари маркази туманнинг энг олис тоғли ҳудуди Сентоб қишлоғида сайёр мобил хизматларини ташкил этди. Маҳаллий халқнинг таъкидлашича, айни кунда ҳудудда меҳмонхоналар барчаси хорижлик сайёҳлар билан банд. Аҳоли имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда ички туризмни ривожлантириш учун яна 10 та уй меҳмонхоналари ва битта оилавий корхона сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар беради ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.

    Шунингдек, ДХА Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Беҳзод Сафаров ва ўринбосари Элдор Баҳодиров ҳудуд аҳолиси учун сайёр қабул ўтказиб, фуқаро ва тадбиркорлар мурожаатларини тингладилар. 10 га яқин мурожаатларга жойида ечим топилди. Маҳаллий халқнинг коммунал тўловлари қилиши учун мобил банк ҳамда мобил дорихона, мобил боғча ташкил этиш ва ишсизлик муаммоларига оид мурожаатлари ёзиб олинди ва тегишли давлат ташкилотларига йўналтириладиган бўлди.

    Тадбир жараёнида ДХА Навоий вилояти бошқармаси ва Нурота тумани ДХМ мутахассислари ҳудуддаги 3 та тожик тилида таълим бераётган умумтаълим мактабида давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти ва онлайн хизмат олиш имкониятлари, мобил телефондан давлат хизмати олишнинг афзаллиги бўйича мастер класс ўтказдилар. Бошқарма бошлиғи Беҳзод Сафаров ҳар бир битирувчи ўқувчига компьютер ва мобил телефондан давлат хизмати олиш кўникмаларини ўргатди. Энг асосийси, мактаб оптик толали интернет тармоғига эга. Онлайн хизмат олиш кўникмаларини ўргатиш учун 20-30 дақиқа кифоя.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates