Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
Янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчи Момчило Бабич Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширган.
«Сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигимизни билдирдик. Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», дейди Бахтиёр Саидов.








