Лойиҳа 2021-йилнинг куз ойларида ўз ниҳоясига етади.
Йўлнинг умумий узунлиги: 6 километр, 3 тасма ва 6 йўналишли. Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача етади. Мазкур кўприк Ўзбекистондаги илк ЯХЛИТ БЕТОНдан бунёд этилаётган қурилмадир. Яъни, қурилиш-монтаж ишлари бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда олиб борилмоқда.
Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.
Лойиҳа тамомлангач, юртдошларимиз Сергелидан шаҳар марказига 20 дақиқада етиб олишлари мумкин бўлади.