Сергелида сайёр қабул ўтказилди

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов пойтахтимизнинг Сергели туманида сайёр қабул ўтказди.

    Унда интернет нашрлари вакиллари ва блогерлар ҳам қатнашди. Карантин талабларига риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода ташкил этилган учрашувнинг асосий мақсади экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни мурожаатчилар билан юзма-юз таҳлил қилиш ва бартараф этишдан иборат бўлди.

    Мазкур қабулда Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда туманлар инспектрлари ҳам иштирок этиб, кўтарилган муаммоларни жойида ўрганишди.

    Кўриб чиқилган масалалар қандай ечим топгани бир ҳафтадан кейин худди мана шу ерда қайта муҳокама қилинишига келишилгани мурожаатлар муаллифларига маъқул бўлди.

    Қабул давомида биронта муаммо тааллуқлилиги бўйича рад этилмагани, аксинча, “Ўзсувтаъминот” АЖ ваколатидаги ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги “Махсустранс”га оид масалаларга ҳам қонун доирасида тушунтиришлар берилгани журналистлар эътиборини тортди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates