Сергелида хайрия пуллари сохта баённомалар ёрдамида тарқатиладими?

    Мазкур ҳолат юзасидан Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура матбуот хизмати «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлимининг маълумот беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пуллари берилгани ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилгани ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 млн сўм маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.