Сейсмик хавфсизлик таъминланади

    Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 26 та моддадан иборат.

    Сўнгги йилларда дунёда содир бўлган фалокатли зилзилалар натижасида 914 минг киши қурбон бўлган, жабрланганлар сони 2,5 миллиондан ортиқ кишини, умумий иқтисодий зарар эса 360 млрд. долларни ташкил этган.

    Мамлакатимиз сейсмик фаол минтақага киради. Шу сабабли Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, масъул давлат органларининг бу борадаги ваколатларини белгилаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш, уларнинг оқибатларини бартараф этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.

    Шу мақсадда ишлаб чиқилган – “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда халқ вакиллари томонидан кўриб чиқилди.

    Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 26 та моддадан иборат. Унда белгиланаётган нормалар республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

    Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли хавфсизлигини таъминлаш баробарида ижтимоий-иқтисодий самараларга ҳам олиб келади (аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминлаш даражаси янги босқичга чиқади, соҳани узвий ривожланиши таъминланади, сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотлар қурилиши сифати назоратга олинади).

    Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг яхлит тизими яратилишига, содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзилаларга доимий тайёргарлик кўриб бориш амалиёти шаклланишига хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.


    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates