баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Андижонда масъулиятли ва масъулиятсиз раҳбарлар аниқланмоқда

Ўзбекистон Президенти Андижон вилояти ҳокимининг фаолиятига баҳо берар экан, Шуҳрат Абдураҳмоновнинг фидойилиги, садоқати ва қатъиятини эътироф этган ҳолда ўз атрофидаги раҳбарларни ишлатиши зарурлигини бир неча бор такрорлаган.

Юртбошимизнинг бу эътирофи ва эътирози ўринлилиги аҳоли билан мулоқотлар масаласида тасдиғини топади. Чунончи, масала туман даражасида ечилсада, жойлардан келган арз-дийдалар, албатта, вилоят ҳокимига мурожаат қилишни афзал кўрадилар.

Вилоят раҳбарининг иш тутуми шуки, кўзи билан кўриб, қўли билан ушлаб хулоса қилишга, ёндашишга одатланган. Бошқалардан ҳам шуни талаб қилади.

«Ҳар қандай мулоқотга тайёрлик» шиорини қўл остидаги масъул ходимлар ҳам маҳкам тутиши зарурлигини уқтиради.

Шуҳрат Қўшоқбоевич ошкоралик, шаффофлик масаласида яна бир халқчил ташаббусни илгари сурди – раҳбарларнинг ишдаги натижаларига қараб, уларни кўкрак нишони билан сийлаш.

Бу душанба кунлари ўтказиладиган ҳокимлик соатида аниқланади. Оқсоқликка йўл қўйган шаҳар, туман ёки ташкилот каттасининг кўксига шу ернинг ўзида қизил рангли нишон тақилади. Топшириқни дўндирганларга эса кўк рангли нишон топширилади. Йиғилишдан чиқиб, тақдирланганлар журналистлар орқали халқ олдида ҳисоб берадилар. Ошкораликми? Ошкоралик! Ҳокимиятнинг бирдан бир манбааси халқ бўлгандан кейин унинг олдида ҳисобдорликни шундай усулда ҳам қўллаш мумкин.

Бугунги ҳокимлик соатида янги ташаббус амалиётда илк бор қўлланди. «Масъулиятсиз раҳбар» нишонини олиш бўйича Улуғнор, Олтинкўл туманларинигнг ҳокимлари Дониёрбек Махсудов ва Назиржон Ўринбоев «пешқадам» бўлишди. Ташкилотлар орасида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зуфарбек Юлдашев ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари Дилмурод Набиевга шундай баҳо берилди. Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга учта йўналиш бўйича қўлга киритган кўрсаткичлари учун 3 марта яшил нишон топширилди. Марҳамат ва Хўжаобод туманлари ҳокимлари Бобиржон Юлдашев ва Отабек Расулов эса икки бора шундай эътирофга сазовор бўлдилар. Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёр Усмонов ҳам икки бор «Масъулиятли раҳбар» нишони берилди.

Уч ҳафта давомида қаторасига қизил нишонга лойиқ кўрилган раҳбар масаласи алоҳида кўриб чиқилиши таъкидланди.

Рутамжон ЭШОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates