Шаҳбоз Шариф Покистон Бош вазири лавозимига сайланди

    Сайлов 12 апрел 2022 1963

    Покистон парламенти собиқ Бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилгач 11 апрель душанба куни парламентда Бош вазир сайлови бўлиб ўтди.

    Сайловда депутатлар Покистон Мусулмонлар Лигаси лидери Шаҳбоз Шарифни Бош вазирликка сайлашди. Шаҳбоз Шариф Покистон ҳукуматини 2023 йилгача бошқаради. Амалдаги парламентнинг ваколат муддати 2023 йил 13 августда тугайди.

    Қонунчиликка кўра Покистонда умуммиллий сайлов 2023 йилнинг 12-октабригача ўтказилиши керак. Покистонда Бош вазир парламент томонидан сайланади. Парламент умумий овоз бериш йўли билан 342 депутатдан иборат таркибда сайланди. Шундан 266 нафари мамлакат бўйлаб можаритар тизимда сайланди.

    Парламентда ўринларнинг 60 таси аёллар учун, 10 таси миллий озчилик учун алоҳида ажратилган. Алоҳида ажратилган ўринлар пропорционал тарзда сайланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates