Шаҳбоз Шариф: Покистон Қатарнинг ўз суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича ҳар қандай ҳаракатини қўллаб-қувватлашга тайёр

    Покистон Қатарнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун кўраётган барча чораларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    Қатарнинг QNA агентлигига таяниб, бу ҳақда Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф Доҳада Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар чоғида маълум қилди.

    Томонлар минтақадаги сўнгги ўзгаришлар, хусусан, Исроилнинг охирги пайтларда Қатар пойтахтига уюштирган ҳаво ҳужумлари, тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.

    Покистон Бош вазири Қатар ва унинг халқи билан тўлиқ бирдамлигини билдириб, Доҳа томонидан унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган барча қадамларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

    Унинг таъкидлашича, Исроилнинг яқинда уюштирган ҳужуми Қатар суверенитетини қўпол равишда бузиш, халқаро ҳуқуққа зид ва минтақавий хавфсизлик ва Яқин Шарқда тинч йўл билан тартибга солиш истиқболларига путур етказади.

    Шариф Қатар амирининг минтақада барқарорликни таъминлаш ва тинчлик ташаббусларини илгари суришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва уларни барча соҳаларда мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишди, долзарб минтақавий ва халқаро воқеалар, хусусан, Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашишди.

    Шаҳбоз Шариф 9 сентябрь куни Исроил ҳужуми муносабати билан Қатар халқи билан бирдамлик билдириш учун бир кунлик ташриф билан Доҳага етиб келганди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ҲАМАСнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ таклифи бўйича музокара олиб бораётган Қатар пойтахти Доҳага бир қатор зарбалар берди. Исроил операцияни “Ёнғин саммити” деб атади ва барча нишонлар йўқ қилинганини эълон қилди, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates