Лого Лого-пв-уз

    Шаҳодатнома дубликати энди электрон шаклда берилади

    Таълим 1 июл 2022 746

    Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб турли сабабларга кўра, йўқолган, бузилган, яроқсиз ҳолга келган шаҳодатномалар ўрнига дубликатни 5 кунда олиш мумкин бўлади. 

    Бунинг учун шаҳодатномаси йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, бузилган фуқаролар дубликатни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза беради.

    Ариза автоматик тарзда портал орқали туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига улар орқали таълим ташкилотларига юборилади.

    Таълим ташкилотлари  архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш (ёки рад этиш) бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборади.

    Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари QR-код қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантиради ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юборади.

    Фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат натижасини автоматик тарзда тизимда БЕПУЛ юклаб олади.

    No date selected
    август, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates