Шаҳрисабзда IV экология ва туризм халқаро қурултойига старт берилди

    Туризм 14 август 2025 833

    Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мираки туризм масканидаги «Лочин» оромгоҳида «Ёшлар келажак бунёдкорлари!» IV экология ва туризм халқаро қурултойи бўлиб ўтяпти.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган қурултойда республикамизнинг 14 ҳудудидан ҳамда Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларидан келган 1000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этяпти.

    Тадбир доирасида дастлаб матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бу галги қурултойнинг аҳамияти, аввалги қурултойлардан фарқли жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек,«Биз, бир жамоамиз – салом, қурултой» шиори остидаги ташриф намойишида маҳаллий ва хорижлик ёшлардан иборат жамоалар ўз ҳудудларини кўргазмали чиқишлар орқали таништирдилар. Бунда миллий урф-одат ва анъаналар, экологик вазият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, қурултой давомида ҳар бир ҳудуд ўз миллий стендларини намойиш этди. Экологик ва туризм салоҳият акс этган, миллийликка қаратилган стендлар ҳакамлар томонидан баҳоланди.

    Бундан ташқари, қурултой тарихида илк бор «TEDxQurultoy» лойиҳаси тақдим этилди. Унда ҳар бир жамоадан ёшлар ўзлари гувоҳ бўлган турли муаммоли масалаларга эътибор қаратдилар. Шу билан бирга, иштирокчилар Марказий Осиё ёшларининг туризм ва экология ассоциацияси («Central Asian tourism and ecology youth association») низом лойиҳаси билан танишдилар ҳамда ассоциациянинг маҳаллий ҳамда хорижлик раислари сайланди.

    Шу билан бирга, ёшларнинг экологик маданиятини янада оширишга қаратилган семинар ҳам ташкил этилди. Унда Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, вазирлик департаменти раҳбари Баҳром Холхўжаев ва вазирлик Иқлим ўзгариши миллий марказининг Буюк Британиялик менежери Чарлз Норман ёшларга ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни асраш борасида муҳим тавсиялар бердилар.

    Қурултойнинг расмий очилишига бағишланган тантанали маросимда республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан сайланган «Ёш туризм элчилари» ҳамда «Ёш экологлар ҳаракати» кенгашлари раисларига ишонч ёрлиқлари топширилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Қурултой 16-августгача давом этади. Иштирокчилар турли семинарлар, интеллектуал ўйинлар, лойиҳалар тақдимотлари, мусобақалар ва бошқа тадбирлар орқали ўз билимларини янада мустаҳкамлайди, ғояларини амалга татбиқ этади ва ўзаро тажриба оширади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates