Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори Т.Х.ни махсус равишда видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган. Бу ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси талабларини бузган.
Суд қарорига мувофиқ, М.М. 10 сутка, Б.Р. эса 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Томонларга биринчи инстанция қарори устидан белгиланган тартибда Қашқадарё вилоят судига апелляция ёки кассация шикояти бериш ҳуқуқи борлиги маълум қилинди.








