«Темурбеклар мактаби»нинг тантанали очилиш маросимида аэростатлар ҳавога кўтарилди

    Таълим 18 январ 2021 2240

    Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши остида Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмида ҳаво шарларини самога кўтарди. 

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республикамизнинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилиши келтириб ўтилган эди.

    Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида янги асос солинган «Темурбеклар мактаби»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда тантанали ҳарбий юриш ташкил этилиб, «Темурийлар мактаби» ўқувчилари қасамёд қабул қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates