Шамол ва қуёш воситасида энергия ишлаб чиқариш кўмирдан ўзиб кетди

    Атроф-муҳит таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2025 йилнинг биринчи олти ойида шамол ва қуёш воситасида энергия ишлаб чиқариш кўмирдан ўзиб кетди. Бу ҳақда 7 октябрь, сешанба куни The Guardian нашри хабар берди.

    Нашрнинг ёзишича, олимлар буни муҳим ютуқ деб ҳисобламоқда. Ўтган йилга нисбатан дунё учдан бир қисм кўпроқ қуёш энергияси олди ва шу билан бирга шамол энергияси ишлаб чиқаришни 7 фоизга оширди. Буларнинг барчаси қазиб олинадиган ёғидан фойдаланишнинг қисқариши билан бирга кечди.

    Энг йирик қайта тикланадиган энергия бозорлари рейтингида етакчилик қилаётган Хитой ва Ҳиндистон ўзгаришларнинг асосий омили ҳисобланади. Европа ва АҚШ ҳозирда орқада қолмоқда, кўмир ва газдан олинадиган катта миқдордаги энергияга таянишда давом этмоқда, деб хабар берди korrespondent.net.

    Мутахассисларнинг башорат қилишича, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш ўн йилликнинг охирига келиб икки баравар кўпаяди, бунда қуёш энергиясининг улуши 80 фоизга етиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates