Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Хавфсизлик 18 август 2022 920

    Жорий йил 18 августда Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон томони раислигида ўтган кенгашда ШҲТга аъзо давлатларнинг ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликлари раҳбарияти ва вакиллари, шунингдек, ШҲТнинг доимий органлари иштирок этди. Ташкилот ҳузуридаги кузатувчи-давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, INTERPOL, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси, МДҲ аъзо давлатларнинг терроризмга қарши курашиш маркази вакиллари юртимиз меҳмони сифатида ташриф буюрди.

    Самимий ва дўстона руҳда ўтган кенгаш давомида делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш масалалари борасида ўзаро фикр алмашдилар. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги тўғрисида юқори даражадаги ўзаро келишувга эришилди.

    Халқаро майдонда ўсиб бораётган беқарорлик ва нотинчликни ҳисобга олган ҳолда, ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликлари йўналиши бўйича ШҲТ доирасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масаласи ҳам кенгашнинг кун тартибидан ўрин олди.

    Терроризм, экстремизм ва сепаратизм, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси каби жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ШҲТ маконида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш устувор ва долзарб ҳисобланиши қайд этилди. Вазирлар бир овоздан «Шанхай руҳи» тамойилларига мувофиқ трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.

    Томонлар ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш зарурлигини қайд этиб, (Тошкент ш., 2010 йил 11 июнь), ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги орқали ШҲТнинг келишув-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

    Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгашига пухта тайёргарлик кўрилганлигини ва юқори ташкилотчилик даражасида ўтганлигини эътироф этди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Тадбир сўнгида Кенгаш баённомаси имзоланди.

    Умуман олганда, йиғилиш ишчанлик ва конструктив руҳда, дўстлик, ўзаро ишонч муҳитида ўтгани, давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates