Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Учинчи Аёллар форуми бўлиб ўтмоқда

    Айни вақтда Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Учинчи Аёллар форуми бўлиб ўтяпти.

    Унда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти.

    Форумдан кўзланган мақсад – ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги энг илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашдан иборатдир.

    Форумда юртимиз делегацияси билан бир қаторда Тожикистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси вакиллари ҳам иштирок этяпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, Форум бугун 11 июнь куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates