Шарқ ва Ғарб ўртасидаги самарали мулоқотнинг ёрқин намунаси

    Испаниянинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар жамғармаси (FESEI) халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Хосе Вентура Баллестер Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

    – Ушбу ташриф якунлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни амалий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

    Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакат - Венгрия билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда алоҳида жадаллик касб этган олий даражадаги сиёсий мулоқот туфайли изчил ривожланиб бормоқда.

    Давлат раҳбарларининг 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтган музокаралари ҳақиқатан ҳам Шарқ ва Ғарб ўртасидаги самарали мулоқотнинг ёрқин намунасига айланди ва давлатлараро тўлиқ форматдаги мулоқотни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. Энг муҳими, Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди. Венгрия ЕИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни энг юқори даражага олиб чиққан биринчи давлатидир.

    Ўзбекистон раҳбарининг ҳамкорликни йўлга қўйишдаги концептуал ва прагматик ёндошувини инобатга олган ҳолда, икки давлат раҳбарларининг музокараларида асосий урғу савдо-иқтисодий ҳамкорликка қаратилди.

    Бугунги кунда Венгрия Ўзбекистоннинг ЕИдаги муҳим ҳамкорларидан биридир. Ўзаро саъй-ҳаракатлар ва амалий ҳамкорлик туфайли бу ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Сўнгги бир неча йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошди ва бу ижобий тамойил йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда.

    Умуман олганда, ҳар икки давлат ҳам доимо умумий манфаатларга эга бўлган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил кенгайтиришга интилаётгани эътиборга сазовор, деб ҳисоблайман.