Шарқшунослар Навоий руҳини шод этиш йўлида

    Маълумки, жорий йилда буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади. Улуғ алломанинг бой маънавий меросини ўрганиш, асарлари моҳиятини ёш авлодга етказиш борасида жойларда қатор эзгу ишлар амалга ошириляпти.

    Жумладан, Тошкент Давлат Шарқшунослик Университетида ҳам Алишер Навоий ижоди кенг тарғиб этилиб, талабалар шоирнинг ноёб асарларидан маънавий озуқа олишларига имкон яратиляпти.

    Алоҳида айтиш жоизки, сўнгги беш йил давомида Университетда Навоийшуносликка оид қатор китоблар нашр этилди, халқаро конференциялар ўтказилиб келиняпти. Жумладан, 2016 йилда “Хамса” достонларининг конкорданслари, М.Имомназров муаллифлигида “Навоийшуносликка кириш”, 2017 йилда А.Қуронбеков ва М.Имомназаров томонидан “Хамса” достонларининг санама сўзлиги ҳамда А.Қуронбековнинг “Хамса” уммонидан қатралар” номли китоблари дунё юзини кўрди.

    Шунингдек, 2018 йилда “Муҳокамату-л-луғатайн” номли нашр Қ.Содиқов талқини ва табдили остида, 2019-2020 йилларда А.Навоий ғазаллари инглиз тилидаги таржималарининг I-II жилдлари, “Навоий “Хамса”сидаги маънолар хазиналари”, А.Навоий ғазалларининг шарҳ ва изоҳларидан иборат “Ғаройиб-ус-сиғар” нашрлари китобхонларга тақдим қилинди.

    Жорий йилда эса профессор М.Имомназаровнинг “XXI аср. Алишер Навоий лирик мероси матншунослиги муаммолари”, “Ҳайрат ул-аброрда инсон сиймоси ва маънавий дунёси”, М.Пўлатованинг “Шарқ мумтоз адабиётида “Арбаъин” ёзиш анъаналари, А.Мадраимовнинг “Навоий асарлари қўлёзмалари”, 18 тилга таржима қилинган “Навоий ҳикматлари” китоблари нашр этилди.

    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети жамоаси Алишер Навоийдек бемисл ижод соҳиби таваллудининг кенг нишонланишига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тинимсиз изланишда.

    Муножат МЎМИНОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates