Шавкат Мирзиёев очиб берган тиббий марказ ҳақида малайзиялик мутахассис фикр билдирди

    Саломатлик 11 май 2020 479

    Малайзиянинг «Petronas» нефть ва газ компанияси шифохонасининг юқумли ва касб касалликларини даволаш бўлими бошлиғи доктор Шанти СИВАПИРАТОШАН Тошкент шаҳрида очилган Иккинчи перинатал марказининг оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги аҳамияти ҳақида муносабат билдирди.

    – Тошкентда Иккинчи перинатал марказининг очилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича пухта сиёсатининг самарасидир, – деди у. – Тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва соғлом авлод саломатлиги учун барча зарур шароитларни яратиш бу – давлатнинг ривожланиш босқичи юқори эканидан далолат.

    Таъкидлаш жоиз, марказда акушерлик ёрдамини кўрсатиш учун илғор технологиялар жорий этилган ва бино юқори сифатли энергия тежайдиган инновацион қурилиш материаллари ёрдамида қурилган. Ушбу тиббий муассаса Марказий Осиёдаги энг яхши жиҳозланган тиббий муассасалардан бирига айланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates