Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди 

    Ҳукумат 13 январ 2022 2838

    Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

    Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

    "Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.

    Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда”, деди давлатимиз раҳбари ҳамда йиғилганларни, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларимиз ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклади.

    Шунингдек, йиғилишда Президент Қуролли Кучларимизнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида ҳам сўз юритди:

    — Албатта, Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш жараёни дунёда ва минтақамизда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ҳукм сурган даврга тўғри келди.

    Ислоҳотларимиз натижасида мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армиямиз шаклланмоқда.

    Биз 2016 йилда Қуролли Кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик.

    Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда, — деди давлатимиз раҳбари.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates