Шавкат Мирзиёев Халқаро математика мактабини бориб кўрди

    Ҳукумат 12 октябр 2021 6038

    Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишди.

    Бу муассаса 2009 йилда ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби шаклида ташкил этилган. У яқин-яқингача замонавий шароитга эга эмас эди. Аммо бу ерда йўлга қўйилган ўзига хос таълим услуби оддий қишлоқ мактабини мамлакат даражасидаги машҳур таълим даргоҳига айлантирди. Сўнгги уч йилда мактаб битирувчиларининг барчаси олий ўқув юртларига ўқишга кирди, халқаро олимпиадалардан энг кўп медаль олиб келмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ўқувчилар келиб ўқимоқда.

    Ушбу таълим маскани Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги қарори билан Халқаро математика мактаби сифатида қайта ташкил этилди. Собиқ касб-ҳунар коллежи биноси капитал таъмирланиб, мактаб ихтиёрига берилди. Бу ерда барча шароитлар яратилган. 64 та хона, спорт заллари, кутубхона замонавий жиҳозланган. Ўқувчилар учун ётоқхона қурилган.

    Мактабга ўқувчилар иқтисодиёт, техника ва табиий фанлар бўйича Давлат тест маркази тестлари асосида 7-синфдан қабул қилинади. Ҳозир бу ерда 470 нафар ўғил-қиз ўқимоқда. Уларга 60 нафардан зиёд малакали ўқитувчилар сабоқ бераётир.

    Давлатимиз раҳбари мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.

    – Ҳамма соҳаларда катта ислоҳотларни бошладик. Хориждан энг замонавий технологияларни олиб келяпмиз. Улардан фойдаланиш учун илм, салоҳиятли кадрлар керак. Сизлар қанчалик билимли бўлсангиз, бошлаган ишларимиз самарали бўлади, давлатимиз шунча ривожланади. Таълим ва муаллимларга доимий эътибор қаратамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу ерда халқаро математика мактабининг тажрибасини оммалаштириш, IT мутахассислар тайёрлашга доир лойиҳалар тақдимот қилинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates