Шахмат бўйича бир нечта халқаро турнирлар ўтказилади

    Спорт 15 январ 2021 2971

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январда «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори имзоланди.

    Унга кўра, 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш, давлат-хусусий шериклик асосида 25 та шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида шахмат билан шуғулланаётган болалар қамровини 10 500 га етказиш, мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (FIDE) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ва 2025 йилда биринчи 10 таликка киришига эришиш каби вазифалар қўйилган.

    Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили:

    умумий ўрта таълим мактабларида “Шахмат ойлиги” ташкил этилади;

    мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жамоавий “Шоҳруҳ” турнири ташкил этилади;

    мактаб ўқувчилари ва “Жисмоний тарбия” фани ўқитувчилари ўртасида шахмат бўйича республика биринчилиги ўтказилади;

    июнь–август ойлари давомида маҳалла болалари ўртасида “Маҳалла кубоги” шахмат мусобақалари ташкил этилади;

    май–июль ойлари давомида маҳалла оилалари ўртасида “Шахматчи оила” турнири ўтказилади;

    икки маротаба вазирлик, идора ва ташкилотларда ходимлар ўртасида “Шахмат кунлари” ўтказилади.

    2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда қуйидаги турнирлар ўтказилади:

    Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири;
    Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир;
    шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири;
    Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири;
    Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири;
    Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги”.

    Қарорга кўра, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилади.

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.

    Шунингдек, Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates