Шайхонтоҳур туманидаги умумтаълим мактаблар АКТни ривожлантириш драйверига айлантирилади

    Рақамлаштириш 19 январ 2021 2073

    Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шайхонтоҳур тумани мактаблари мисолида республиканинг барча умумтаълим мактабларида АКТни ривожлантириш стратегиясини тажрибадан ўтказиш ишлари билан танишди.

    Ишчи гуруҳ тумандаги 20-мактабнинг педагог ходимлари ва мактаб маъмурияти билан биргаликда қуйидаги масалаларни муҳокама қилди:

    Мактабларда АКТ инфратузилмасини яхшилаш борасида:

    • Мактабга юқори тезликдаги Интернет инфратузилмасини олиб келиш
    • Мактабнинг ички локал тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш (информатика хонасига ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хонасига локал тармоқ тизимини жорий қилиш, ўқитувчилар хонасига Wi Fi қурилмаларини ўрнатиш)
    • Информатика синф хоналарини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш
    ✅Информатика фани дарсликларини замон талабларига мос тарзда янгилаш;
    ✅Мактабларда халқ таълими тизимини бошқариш (ERP) ва бошқа электрон тизимларини жорий этиш;
    Kitob.uz, edumarket.uz, maktab.uz, edukids ва ўқувчиларни интерактив таълим платформалари билан таништириш;
    ✅Информатика фани ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш;
    ✅Мактабларда янги «Education» интернет тариф режасини синовдан ўтказиш.

    Ўрганиш давомида вазир ўринбосари мактабда Интернет тармоғининг сифати, ундан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш, янги компьютер синф хоналаридан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates