Шерзод Асадов “Sevimli” телеканали томонидан ташкил этилган очиқ эшиклар кунида иштирок этди

    Маданият 5 май 2025 547

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов “Sevimli” телеканали томонидан Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ташкил этилган очиқ эшиклар кунида иштирок этди.

    Асадов йиғилганларга, улар орқали юртимиз журналистика соҳасининг барча вакилларига Президентимизнинг саломлари ва эзгу тилакларини етказди.

    “Sevimli” телеканали кейинги йилларда ҳам техник, ҳам мазмун жиҳатидан ўсиб, бугунги кунда етакчи оммавий ахборот воситаларидан бирига айлангани қувонарли. Жумладан, телеканалнинг янги медиа-маркази ишга туширилган экан, тадбир доирасида ушбу бино билан танишдик. Марказ студиялари ва офисларида ишлаш учун замонавий шароитлар яратилибди, — дейди Шерзод Асадов.

    Давлатимиз раҳбари ОАВларга қаратаётган эътибори ва очиқлик сиёсатининг амалда ўз ифодасини топаётгани туфайли медиамизда бундай ривожланиш барқарор тенденция касб этди.

    Барча телерадиоканалларимизга, уларда меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизга шундай суръатда янада улкан ютуқлар тилаб қоламан, — деб ёзади Шерзод Асадов ўзининг Телеграм каналида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates