Шерзод Хўжаев: тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади

    Энергетика 16 ноябр 2022 393

    Охирги беш йилда қурилган электр станциялари ундан олдинги 25 йилда ҳам қурилмаган.

    АОКАда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида "Истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    «АСКУЭ тизимини жорий қилганимиз битта масалада адолат ўрнатди — энди тўловни амалга оширмаган истеъмолчи энергия ёки газ билан таъминланмайди. Ушбу тизим ишга тушгач, электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришдаги узилишларни уч баробарга қисқартирдик. Охирги беш йилда қурилган электр станциялари ундан олдинги 25 йилда ҳам қурилмаган.

    Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас. Балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида. Масалан, Ўзбекистондаги мавжуд электрнинг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг қарийб 85 фоизи табиий газ воситасида.

    Масалан, 2016 йилгача Ўзбекистонда битта замонавий буғ-газ иссиқлик станцияси қурилган — 2012 йилда Навоий иссиқлик электр станциясида. Аммо 2016 йилдан кейин Навоийда битта, Таллимаржонда иккита, Тўрақўрғон электр станциясида иккита, Тахиатош электр станциясида иккита ва Тошкент электр станциясида битта буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Буларнинг барчаси давлат инвестицияси ҳисобидан қурилди», — деди Ш.Хўжаев.

    Газ етишмовчилиги — «Лукойл» ёки «Саноат энергетика гуруҳи»га боғлиқ эмас

    «Sanoat Energetika Guruhi» компанияси ҳамда Россиянинг «Лукойл» компанияси газ қазиб чиқариш ва уни ички бозорга йўналтириш бўйича шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. Шу боис уларни газ етишмовчилигига айбдор сифатида кўрсата олмаймиз», — дея таъкидлади вазир ўринбосари.

    Хўжаевнинг қўшимча қилишича, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади:

    «Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди.

    Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Агар бунда инсон омили мавжуд бўлса, масъулларга чора кўрилади», — дея қайд этди вазир ўринбосари.

    «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, GTL компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates