ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

    Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида бир қатор битимлар имзоланди. Улар орасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим алоҳида аҳамият касб этади.

    ШҲТ — туризмни янада ривожлантириш учун энг яхши майдон

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзоларининг умумий ер майдони 34 млн. кв.км.га тенг бўлиб, Евроосиё қитъасининг 60 фоизини ташкил қилади. Бу ташкилотга аъзо давлатлар аҳолиси дунё аҳолисининг деярли ярмига, яъни 3,4 млрд. кишига (2021 йил ҳисоби бўйича) тенг. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2030 йилга келиб Хитой ва Ҳиндистон дунёнинг ўнта энг ривожланган иқтисодиёти барқарор давлатлари орасида етакчи ўринларни эгаллайди.

    «Стандарт Чартеред» халқаро банкининг таҳлилига кўра, 2030 йилга келиб дунёдаги етакчи ўнта иқтисодиёти етук давлатлар ЯИМининг ҳажми 190 трлн.га етади, шундан 60 фоизи Хитой, Ҳиндистон ва Россия ҳиссасига тўғри келади.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилотлари аъзолари ўртасида туризмни ривожлантириш салоҳияти жуда катта. ЮНEСКО Инсониятнинг Умумжаҳон моддий ва номоддий мероси рўйхатидаги 143 та моддий ва номоддий объектлар ШҲТ аъзоларига тўғри келади. ШҲТ доирасида кўплаб лойиҳалар ва ҳамкорлик дастурлари, аъзо давлатларнинг хилма-хил маданияти, маданий ва ижодий маҳсулотлар билан танишиш учун ягона туристик маконни яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. ШҲТ котибияти ҳозирда Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (БТШФ), УНWТО ва бошқа ташкилотлар билан фаол ва самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Хитой дунёга энг кўп турист «етказиб берувчи» давлатга айланди, четга пандемия сабабли киритилган чиқиш чекловлари олиб ташланганидан кейин четга 100 миллиондан ортиқ мамлакат фуқароси саёҳат қилишга тайёр. Ҳилтон Гроуп компаниясининг Хитойдаги 20 та энг катта шаҳар аҳолисида ўтказган сўровномасига кўра, 85 фоиз аҳоли саёҳат тўғрисидаги хотиралари ҳаётидаги энг бахтли лаҳзалардан бири бўлганлиги, 90 фоиз аҳоли чекловлар олиб ташлангандан сўнг саёҳатга чиқмоқчи эканлигини ва 50 фоиз аҳоли (яъни ҳар иккинчи инсон) келажакда кўпроқ саёҳат қилмоқчи эканлигини билдиришган. Бундай ШҲТ аъзоларида чекловлардан чарчаган саёҳатчиларни ўз давлатларига саёҳат учун жалб қилиб, маданий ва туристик бойликларини кўрсатиш имкониятлари мавжудлиги англатади.

    Туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимнинг аҳамияти

    Юқори маълумотлардан келиб чиқиб, туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим қанчалик самара келтиришини билиш қийин эмас. Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган мазкур битим туризм ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва хорижий давлатлар аҳолисини ўзаро бир-бирларининг маданий ҳаёти билан янада яқинроқ ва яхшироқ таништиришни кўзда тутади. ШҲТнинг кенг майдони ва жуда кўп аҳолини қамраб олишини инобатга олсак, туризм борасидаги ҳамкорлик ҳар бир давлатнинг туризм соҳаси ривожланишига хизмат қилади.

    Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шаҳриёров ушбу битим ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириши ва мустаҳкамлашини таъкидлади.

    «Битимга кўра, томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, томонлар давлатлари халқларининг тарихи, маданияти, табиати ва анъаналари билан яқиндан танишиш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳисса қўшадилар», – деди у.

    Таъкидлаш керакки, битимга кўра давлатлар туризмни ривожлантириш йўлида доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

    Дарҳақиқат, туризм соҳасида ҳамкорликнинг кенгайиши давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишига, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади. ШҲТ ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳасида доимий ҳамкорлиги эса ҳар томонлама манфаатлидир.

    Айни дамда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда туризмга катта эътибор қаратилаётганини эътиборга оладиган бўлсак, ШҲТ саммитида имзоланган битим жуда қимматли ва муҳим аҳамиятга эгадир. Ишонамизки, бу битим ташкилотга аъзо давлатларнинг туризми янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates