ШҲТ бош котиби: Самарқанд форумини ташкил этиш жуда долзарб масала эди

    “Самарқанд форумини ташкил этиш ташаббуси жуда долзарб масала эди. Бу, хусусан, дунёнинг кўплаб мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ва аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказган коронавирус пандемияси туфайли юзага келган шароитлар билан боғлиқ. Ҳозирги инқироздан руҳий ва жисмоний саломатлик, таълим, касбий ривожланиш ва фуқаролик фаоллиги нуқтаи назаридан ёшлар жуда кўп азоб чекдилар”, деди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Владимир Норов ёшлар ҳуқуқлари бўйича веб-форумда сўзлаган нутқида.

    Унинг таъкидлашича, Самарқанд форумининг аҳамияти шундан иборатки, бугунги кунда мамлакатимиздаги ёшлар ҳар қачонгидан ҳам ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар орқали давлат, халқаро ҳукумат ва нодавлат ташкилотларининг ёрдамига муҳтож.

    Шу боис уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, уларнинг ижодий салоҳиятини мамлакатларимиз тараққиёти манфаатларига мувофиқ амалга ошириш жуда муҳимдир.

    “Бугун дунё ёшларининг қарийб ярми ёки 800 миллиондан ортиқ одамлар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳудудида истиқомат қилишади.

    Ўзларининг энергетик, инновацион ва жасур ғоялари билан мамлакатларимиз ёшлари ШҲТ фаолиятининг турли йўналишларида уни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим устун ҳисобланади. Шу сабабли ёшлар ташкилотимизнинг диққат марказида туради,” деди В. Норов.

    Шунингдек, у 2019 йил ноябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-йиғилишида Ўзбекистон томонининг БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси лойиҳасини тайёрлаш ташаббуси билан чиқишганини таъкидлаб, ушбу масала бўйича келишилган ишларни амалга ошириш ниятида эканини билдирди.

    “Ушбу БМТ Конвенциясининг ШҲТ мамлакатлари учун аҳамияти шундан иборатки, у ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб жиҳатларини тартибга солишда халқаро ва миллий тажрибани ҳисобга олади ҳамда халқаро, минтақавий, миллий даражада ёшларнинг эҳтиёжларини қондириш, салоҳият ва кафолатли ҳуқуқларни ривожлантириш учун ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган“, деди ШҲТ бош котиби.

    Унинг фикрича, ушбу Конвенциянинг БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясида қабул қилиниши давлатларнинг ва умуман дунё ҳамжамиятининг ёшларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланишида дуч келадиган муаммоларига ўз вақтида ва самарали жавоб бўлиши, давлатлар фаровонлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун ёшларнинг улкан салоҳиятидан фойдаланишида муҳим асос бўлади.

    Икки кунлик Самарқанд веб-форуми “Ёшлар 2020: Глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва Инсон ҳуқуқлари” мавзусида 12 август Халқаро ёшлар кунида рамзий равишда бошланди.

    ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи, ЕХҲТ низоларнинг олдини олиш маркази директори Туула Юрьёля тадбирда сўзлаганидек, бу йилги Ёшлар куни “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб этиш” мавзусига бағишланган.

    "Биз ёшларга ўз кучлари ва ижодий имкониятларидан фойдаланиб ҳозирги оғир шароитда ҳам ўз келажагини қура олишига ёрдам беришимиз керак. Асосийси, ечимларни биргаликда лойиҳалашдир. Бу икки томонли кўча демакдир. Қарор қабул қиладиганлар ва ёшлар бир-бирларидан ўрганишади ва бир-бирларига ёрдам беришади “,- дейди Туула Юрьёла. – Ёшларни жалб қилиш нафақат уларни қамраб олишни, балки тинчлик ва хавфсизликни сақлашни ҳам англатади. Шу сабабли мен дунё бўйлаб ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик масалалари кун сайин кучайиб бораётганидан жуда мамнунман.

    “Ёшлар кўпинча ўз келажагини шакллантирадиган қарорларни қабул қилиш жараёнларида қатнашмайдилар. Шунингдек, улар ўзларининг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан тўла фойдалана олишларида тўсиқларга дуч келмоқдалар”, деди ЕҲХТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директорининг биринчи ўринбосари Катаржина Гардапхадзе форумдаги нутқида.

    Шу билан бирга у таъкидлаганидек, ёшлар инсон ҳуқуқлари тизимига асосланган тамойилларга ва тинч ҳамжиҳат жамият қуриш ва уни сақлашда ўзларининг ролига кўпроқ эътибор беришади.

    “Уларга ўз нуқтаи назарларини баён қилиш ва эртанги куннинг пешқадамига айланиш қобилияти керак. Ёшларни рағбатлантириш ва уларнинг мазмунли иштирокини таъминлашнинг энг самарали усулларидан бири бу инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: инсон ҳуқуқлари инсон қадр-қимматини ҳурмат қилишга қандай ҳисса қўшишини ўрганиш ва тушунишдир”, деди ЕҲХТ ДИИҲБ директорининг ўринбосари.

    Катаржина Гардапхадзе ўз нутқида Ўзбекистоннинг ислоҳотларни амалга оширишдаги улкан саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. “Ушбу ислоҳотларнинг марказида ёшлар туришини таъминлаш жуда муҳимдир. Шунингдек, биз форумнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳасини кўриб чиқиш ниятини юксак баҳолаймиз ва бу жараёнда ёрдам беришга тайёрмиз”, деди у.

    Самарқанд форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан БМТнинг 72-сессиясида қабул қилинган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасининг матни муҳокама қилинди.

    Лойиҳа устида ишлаш 2 йилдан ортиқ давом этди. Ушбу йўналишда тўпланган минтақавий ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди. Вилоят ва миллий миқёсда бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Ҳозирги вақтда Конвенция лойиҳаси муқаддима ва 26 та моддадан иборат. Конвенция муқаддимасида қайд этилишича, барча мамлакатларда ёшлар ривожланиш учун зарур бўлган асосий инсон ресурсларидан биридир. Шунингдек, улар ижтимоий транформация, иқтисодий ривожланиш ва технологик тараққиётда асосий рол ўйнайди.”

    Шу билан бирга ёшлар бу глобаллашув ва ахборот –коммуникациялари технологияларининг жадал ривожланиши шароитида жамиятдаги катта ўзгаришларнинг илғорлари, фойда олувчилари ва қурбонлари эканлиги ҳам таъкидланган, бу эса ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро Конвенциянинг қабул қилинишини белгилаб беради.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

    Мабуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates