ШҲТ саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 13 январ 2022 1228

    Маълумки, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2021 йил 17 сентабрда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси якунида Президентимиз учрашув иштирокчиларини 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитига таклиф этган эди.

    Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқандда ҳам ШҲТнинг навбатдаги саммитига тайёргарлик ишлари фаол амалга ошириляпти.

    Бугун, 13 январда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилги саммитига тайёргарлик масаласи бўйича «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари раҳбарлари, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси масуллари ҳамда олим ва мутахасислар иштирок этдилар. Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов олиб борди.

    Дунё ҳамжамиятида катта обрў ва эътиборга эга бўлган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг Самарқандда ўтказилиши, мўлжалланаётган саммитга туризм инфраструктурасини бекаму-кўст тайёрлаш, халқаро анжуман қатнашчилари ва меҳмонларига хизмат қиладиган меҳмонхона, умумий овқатланиш корхоналари ҳамда кўнгиллилар ва таржимонлар гуруҳларини шакллантириш, уларни ўқитиш ва тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Ҳар бир йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, уларнинг олдига аниқ вазифалар қўйилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, таржимонларга ШҲТнинг расмий тилларида мулоқот қилишни пухта ўргатиш, гид-таржимонларга шаҳримиз ва мамлакатимизнинг маданий мероси ва бугунги ютуқлари хусусида тўла маълумот беришлари учун ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди, деб хабар беради Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates