баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Шириннинг ёш ҳокими уч кун давомида юздан ортиқ ёшларга бизнес-тренинг машғулоти ўтказди

    Мамлакатимизда 27 ноябр 2020 171

    Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов тадбиркорликка астойдил қизиққан ҳамда ушбу фаолиятни бошлаш арафасида турган ёшлар учун уч кун мобайнида бизнес-тренинг амшғулотини ўтиб берди.

    Уч кун мобайнида давом этган ушбу бизнес-тренингнинг биринчи кунида "Тадбиркорликка илк қадам" мавзусида ёшларга қандай қилиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, бу фаолиятда асосан, нималарга эътибор қаратиш ва бизнес фаолиятини бошлаш учун муҳим бўлган стратегиялар юзасидан шахсан шаҳар ҳокимининг ўзи ёшларга ҳаётий мисоллар ёрдамида тахлилий, интерфаол усулларда тренинг ўтказди.

    Семинар-тренингнинг иккинчи кунида "Солиқ ва кредит сиёсати" мавзусида машғулотлар ўтказилди. Бунда Ширин шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Б.Асомов ҳамда "Агробанк" АТБ Ширин филиали бошқарувчиси Б.Мавляновлар ҳам бевосита иштирок этиб, ёшларга бугунги кундаги солиқ тўлаш тартиби, давлатимиз томонидан берилаётган кенг имтиёзлар, шунингдек, бугунги кундаги тадбиркорликка ажратилаётган кредитлар борасида тушунтиришлар берилди.

    Шунингдек, ҳозирги кундаги электрон солиқ хизматлари, тадбиркорлик учун ажратиладиган кредитларни ҳисоблаш ва уларни тўлаш тартиблари ҳам батафсил тушунтириб ўтилди.

    Бизнес-тренингнинг учинчи куни - якуний қисмида "Тадбирорликда муваффақиятларга эришиши сирлари" мавзусига бағишланди ва бунда ўз тадбиркорлик фаолиятини самарали йўлга қўйган, муваффақиятга эришиб келаётган ёш тадбиркорлар бевосита иштирок этишиб, семинар-тренинг қатнашчиларига ўз фаолиятлари ҳақида маълумотлар бериб, муваффақиятга эришиш борасида ўзларининг қимматли фикрларини ўртоқлашишди.

    Шаҳар ҳокими С.Султонов томонидан фаол тарзда ўтказилган уч кунлик бизнес-тренингни муваффақиятли якунлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

     

    Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

     

    No date selected
    January 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates