Шиша ортидан: шаффоф тўсиқ коронавирусдан ҳимоя қиладими?

    Биласизми? 13 октябр 2020 1401

    Коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида махсус ниқобдан ташқари шаффоф тўсиқдан фоядаланаётган инсонларни кўриш мумкин. Унда нафас олиш осон бўлиб, тўсиқ юзга тегмайди, шунингдек, юздаги имо-ишора муаммосиз акс этади. Хўш, бу сифатлар туфайли шаффоф тўсиқлар яхши ҳимоя воситаси ҳисобланадими?

    Бутун дунё мутахассисларининг фикри бошқачароқ, улар ҳимоя воситаси учун, албатта, ниқоб кийишни тавсия этади. Асосий сабаб шундаки, шаффоф тўсиқлар учаётган вирус зарраларини блокировка қилишда самарали эканлиги тўғрисида аниқ далиллар мавжуд эмас. Шу билан бирга, касалликни юқтириш эҳтимоли яқин алоқада жуда юқори, чунки заррачалар ўзларининг эгасидан бир неча метр узоқликда ҳам учишга қодир. Шунинг учун ҳам ниқобларгина уларнинг тарқалишини камайтириши мумкин.

    Олимлар дистилланган сув билан глицерин аралашмасини пурковчи, йўталадиган ёки аксирадиган қўғирчоқлар билан тажриба ўтказиб кўрди. Махсус лазер ёрдамида сув томчиларининг тарқалишини кузатди. Қўғирчоқларга тўрт хил ҳимоя воситаси – одатдаги ниқоб, N95 нафас олиш мосламали ниқоб, нафас олиш қопқоғли ниқоб ҳамда ҳимояловчи шаффоф тўсиқ тақилган.

    Маълум бўлишича, экран шунчаки вирус зарраларини пастга йўналтирган. Уларда экран остига сочилиб кетиш ҳолати кузатилган. Шу билан бирга, одатдаги жарроҳлик ва мато ниқоблар ўз вазифасини жуда яхши бажарган. Аммо қопқоқли ниқоб катта зарраларини ушлаб, кичикларини тарқалишига йўл қўйган. Шунинг учун уларни самарадорлик даражаси бироз шубҳали.

    Японияда суперкомпьютер иштирокидаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шаффоф тўсиқ кичик ва ўртача зарраларни тарқалишига халақит бермайди. Улар экраннинг пастки ва ён томонларидан учиб чиқиб, бошқа инсонларга етиб бориши мумкин.

    Шаффоф тўсиқ ва ниқобнинг комбинацияси энг яхши ҳимояни таъминлайди. Шунинг учун у беморлар билан яқин алоқада ишлайдиган шифокорлар томонидан қўлланилади. Шунингдек, тўсиқ муҳим хусусиятга ҳам эга бўлиб, у кўзни зарарли таъсирлардан ишончли ҳимойда қилади. Аммо унинг аҳамияти бурун ва оғизники каби эмас.

    Шаффоф тўсиқни ниқобдан бўғилаётганлар ёки руҳан хаста кишилар кийиши мумкин, бошқаларга эса ниқоб ёки ниқоб ва шаффоф тўсиқни бирлаштириб кийиш тавсия этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates