Ёрқин истеъдод ва юксак қалб соҳиби Шодмон Сулаймон – нафақат шоир, балки маънавият парварчиси, адабиётнинг ардоқли раҳнамосидир. У Бухоро ёзувчилар уюшмаси раиси, «Бухоронома» газетаси бош муҳаррири сифатида юртнинг маънавий ҳаётини бойитишда катта меҳнат қилаётир.
Юбилей тантанасида 30 дан ортиқ асар тақдим этилди. Бу кеча китоб ва шеърият майдонига айланди. Унинг бағри шунчалар кенгки, ҳатто айрим муаллифлар ўз китоблари нашр этилганидан ҳам бехабар эдилар. Улар бу қутлуғ тантанада янги асарлари дунё юзини кўрганини илк бор эшитдилар.
Бу ҳолатнинг ўзиёқ шоирнинг инсоний қиёфаси ва қалб кенглигини кўрсатади: у ўз ютуқларини кўз-кўз қилишга ошиқмайди, балки атрофидагиларга имконият ва қанот беришни ўз ҳаётининг мазмунига айлантирган.
Юбилейда шоир самимият билан:
«Ярим асрлик умримнинг маъноси – элимга бағишланган меҳримдир. Қалбимда асраб келган туйғуларим – Ватанга туҳфадир», деди.
Шодмон Сулаймонни юксак эҳтиром ва чексиз миннатдорлик билан табриклаймиз! Унинг қалами ҳануз илҳомдан тўймасин, юртимиз маънавияти янада юксак чўққиларга кўтарилаверсин!
Муборак бўлсин, ардоқли шоир!
Ҳамкорлик материали









