Ушбу жанг иккинчи раундда ўз якунига етди. Беларуслик Дмитрий Милюша учинчи раундда жангга чиқа олмади. Сабаби, у иккинчи раундда қовурға қисмидан кучли зарба ўтказиб юборди ва жароҳат олди. Шу тариқа ҳамюртимиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон профессионал боксда ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган.