Коронавирус пандемияси даврида завод фаолиятида, айнан ана шу ишчи-ходимларнинг фидокорона меҳнатлари эвазига ишлаб чиқариш ҳажми аввалги даврга нисбатан сезиларли даражада ошди.
2020 йилнинг 1-ярим йиллигида мажмуа томонидан табиий газни қайта ишлаш – 2 123,561 млн. куб метр (режага нисбатан 110,2%), газ конденсати ишлаб чиқариш – 52,989 минг тонна (режага нисбатан 118,5%), суюлтирилган газ ишлаб чиқариш – 59,298 минг тонна (режага нисбатан 109,4%), полиэтилен ишлаб чиқариш – 66,970 минг тонна (режага нисбатан 109,2%), олтингугурт ишлаб чиқариш – 0,510 минг тонна (режага нисбатан 108,5%) га бажарилган.
“Шўртан газ кимё мажмуаси”да ишлаб чиқаришдаги самарадорликни сақлаб қолиш ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида, янги лойиҳа, яъни “Ишчилар шаҳарчаси” қурилиши бошланди.
Замон талабларига жавоб берадиган ётоқхоналар 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар қуриб битказилиши кўзда тутилган.
“Шўртан газ кимё мажмуаси” томонидан амалиётда илк бор, 400 нафар ходим баравар вахта режимида ишга жалб қилинди ва бу синов-тажриба ўз самарасини берди. 400 нафар ишчи-ходимлар вахта режимида иш бошлашдан аввал, коронавирусга тест топширишади ва унинг натижаси маълум бўлгач, ўз иш фаолиятларини бошлайди. Вахта режимида эса улар тўлиқ изоляция ҳолатида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун олинган лицензияга асосан, 50 нафар тиббиёт ходимларидан иборат, туну кун хизмат кўрсатувчи поликлиника иш бошлади. Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан олинган рухсатномага асосан эса, эпедимиологик вазиятни назорат қилиш учун коронавирусга тест олиш лабораторияси ташкил қилинди.
Бундан ташқари, корхона томонидан жорий йилнинг июль ойида “Маҳаллийлаштириш дастури” доирасида томчилатиб суғориш тизими полимер қисмлари ишлаб чиқариш бўйича, умумий қиймати 3,454 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва белгиланган режа бажарилди.